Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Марказий Осиё ва Хитой халқлари маданияти ва санъати йили»га старт берилди

«Марказий Осиё ва Хитой халқлари маданияти ва санъати йили»га старт берилди

Жорий йил 18 май куни Хитойнинг Сиан шаҳрида «Марказий Осиё – Хитой» биринчи саммитида иштирок этаётган давлатлар раҳбарларини расман кутиб олиш маросими бўлиб ўтди.

Сарой олдидаги майдонда Хитой тарихи ва маданиятини акс эттирган саҳналаштирилган чиқишлар ва концерт дастури намойиш этилди. Шу билан «Марказий Осиё ва Хитой халқлари маданияти ва санъати йили»га старт берилди.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилни «Марказий Осиё ва Хитой халқлари маданияти ва санъати йили» деб эълон қилиш таклифи 2022 йилда Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев томонидан Марказий Осиё ва Хитой давлат раҳбарларининг видеоанжуман шаклидаги учрашувида билдирилган эди.

Қайд этилишича, йил доирасида асосий эътиборни академик ва талабалар алмашинуви дастурларига, ёшлар форумлари ва спорт мусобақаларини ўтказишга қаратиш режа қилинган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг