Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Марказий Осиёдаги ягона чим устида ҳоккей стадиони ҳолати ўрганилди

Марказий Осиёдаги ягона чим устида ҳоккей стадиони ҳолати ўрганилди

Андижон вилоятида жисмоний тарбия ва спортни яна-да оммалаштириш, бу борада ҳудудлардаги мавжуд шарт-шароитлар билан яқиндан танишиш ва пандемия муносабати билан иш жараёнларини ташкил этишда услубий ёрдам кўрсатиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги томонидан тузилган ишчи гуруҳ вилоятда ўз иш фаолиятини давом эттирмоқда.

Кеча ишчи гуруҳ томонидан куннинг иккинчи ярмида Андижон шаҳри бўйлаб жисмоний тарбия ва спорт соҳасида олиб борилаётган ишлар ва спорт мактабларида шуғулланаётган иқтидорли спортчиларни саралаб олиш ҳамда улардан спорт турлари бўйича ҳудудий терма жамоаларни шакллантириш бўйича қилинган амалий ишлар билан яқиндан танишилди.

Ишчи гуруҳ вакиллари, жумладан Андижон шаҳар спортнинг ўйин турлари ва енгил атлетикага ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар спорт мактабида бўлишиб, унга қарашли «Баркамол авлод» спорт мажмуасининг бугунги ҳолатини ўрганишди.

Ушбу спорт мажмуасида чим устида ҳоккей бўйича жаҳон стандартларига тўла жавоб берувчи Марказий Осиёда ягона бўлган стадион мавжуд бўлиб, бу ер ушбу спорт тури бўйича шуғулланаётган ёшлар ва Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун асосий база ҳисобланади.

Ўн мингга яқин томошабинга мўлжалланган замонавий кўринишдаги ушбу стадионда чим устида ҳоккейни ривожлантиришда зарур бўлган барча шарт-шароитлар муҳайё қилинган.

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги
Матбуот хизмати

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг