Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Машҳур қўшиқ ижрочиси 30 йилга қамалди

Машҳур қўшиқ ижрочиси 30 йилга қамалди

Фото: LIFE

Бир пайтлар жуда оммалашган R&B қўшиқчиси, «I Believe I Can Fly» қўшиғи ижрочиси Ар Келли 30 йилга озодликдан маҳрум этилди.

Америка суди 55 ёшли санъаткорни қатор жиноятларда, хусусан, вояга етмаганларга нисбатан жинсий зўравонликда айбдор деб топди. Айтилишича, унинг жиноятлари тарихи узоқ ва 1990-йилларга бориб тақалади.

Ар Келли, шунингдек, жинсий эксплуатация мақсадларида одам савдоси билан шуғулланишда ҳам айбланган.

Ар Келли афсонавий баскетболчи Майкл Жордан бош ролни ўйнаган «Космик жем» фильми саундтреки муаллифи сифатида танилган, учта «Грэмми» мукофотини қўлга киритган.

Фото: «Вести»
Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг