Майк Тайсон рингга қайтиши мумкинлигини эълон қилди
Собиқ боксчи Майк Тайсон ўз машғулоти тасвирланган видеони твиттердаги саҳифасига жойлади. Унда 53 ёшли спортчи зарбаларни амалга ошираётганини кўриш мумкин.
Твиттерда Тайсонни кузатиб борадиганлар унинг зарбалари кучи ва тезлигига юқори баҳо беришган. Америкалик спортчи хайрия мақсадида рингга қайтиши мумкинлигини маълум қилди.
Майк Тайсон айни вақтда мунтазам равишда машғулот олиб бормоқда ва кўргазмали жанг ўтказиши мумкинлигини истисно этмаяпти.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter