Майкл Жексоннинг оиласи можароли ишда ютиб чиқди
Америкалик мусиқачи Майкл Жексоннинг меросхўрлари 2019 йилда «Неверлендни тарк этиб» фильмини чиқарган HBO телеканалига қарши апелляцион даъвода ютиб чиқишди. Бу ҳақда «The Hollywood Reporter» хабар берди.
Артистнинг вакиллари HBO 1992 йилги шартномани бузганлигини таъкидладилар. Унга кўра телеканал Жексоннинг обрўсини тўкадиган материалларни чиқармаслик ваъдаси эвазига «The Dangerous Tour» фильмига бўлган ҳуқуқни қўлга киритганди.
Судда таъкидланганидек, мусиқачи ва телеканал ўртасидаги келишув ўзаро бўлиб, тузилганидан, ҳатто, 28 йил ўтган бўлса ҳам, қонуний кучини йўқотмайди.
Дэн Риднинг «Неверлендни тарк этиб» ҳужжатли фильми премьераси 2019 йил январда бўлиб ўтган. Фильмда Уэйд Робсон ва Жеймс Сейфчак исмли икки кишининг 7 ва 14 ёшида Жексон томонидан жинсий зўравонликка учрагани ҳақида ҳикоя қилинади. Февраль ойида Жексон оиласи шармандали фильм муаллифларига қарши 100 миллион долларлик даъво қўзғади.
Март ойида Рид фильмнинг давомини суратга олиш нияти борлигини эълон қилди. Апрель ойида Майкл Жексоннинг яқинлари қўшиқчига қўйилаётган айбловларни рад этувчи «Тўппа-тўғри Неверленддан» ҳужжатли фильмида суратга тушишди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter