Мбаппе – ЖЧ финалларида тўртта гол урган биринчи футболчи
Франция терма жамоаси етакчиси Килиан Мбаппе ЖЧ-2022 финалини ёндириб берди.
Финалда учта гол урган футболчи тарихга кирди.
Килиан Мбаппе Жаҳон кубоги финалларида 4 та гол урган биринчи футболчи бўлди. У ўтган турнирда хорватлар дарвозасига ҳам битта гол урганди.
Шунингдек, Килиан Мбаппе жаҳон чемпионати финалида хет-трик қайд этган иккинчи футболчига айланди. Биринчиси 1966 йилда инглиз Херст бўлганди.
Эслатиб ўтамиз, Килиан Мбаппе 8 гол билан 2022 йилги жаҳон чемпионати тўпурари бўлди.
Финалда Aргентина – Франция асосий вақтда 2-2, қўшимча вақтларда 3-3 ҳисоби қайд этишди. Учрашувда Месси иккита, Ди Мария битта, Франция таркибида Маппе учта гол урди.
Пеналтилар сериясида эса Аргентина 4-2 ҳисобида ғалаба қозонди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter