Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Мбаппе ва Бензема: Францияда зўрлар аниқланди

Мбаппе ва Бензема: Францияда зўрлар аниқланди

Франция футболчилар миллий иттифоқи 1-лиганинг мавсумдаги энг яхшиларини эълон қилган. Мавсумнинг энг яхши футболчиси «ПСЖ» ҳужумчиси Килиан Мбаппе бўлган.

Унинг жамоадоши дарвозабон Жанлуижи Доннарумма энг яхши голкипер, «Ренн» жамоаси бош мураббийи эса энг яхши мураббий бўлган. Таъкидлаш керак, бу жамоа ҳозир 5-ўринда эса-да, ЕЧЛ йўлланмасини олиш учун имкониятга эга.

Мадриднинг «Реал» жамоаси ҳужумчиси Карим Бензема хорижда ўйнайдиган энг яхши француз футболчиси совринига эга чиққан.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг