«Mega Planet»да ёнғин чиқдими?

Ижтимоий тармоқларда «Юнусобод туманида жойлашган «Мега Планет» савдо мажмуасида ёнғин содир бўлмоқда» сарлавҳаси остида хабарлар тарқалди. ФВВ ушбу ҳолатга расмий муносабат билдирди.
Қайд этилишича, жорий йилнинг 10 июль кунидан, 10 август куни қадар республикамиз ҳудудида Ёнғин хавфсизлигини таъминлаш бўйича «Долзарб 30 кун» тадбирлари ўтказилиши белгиланган. Унда йирик савдо мажмуалари одамлар гавжум объектлар, аҳволи яшаш хонадонлари, ижтимоий соҳа ва бошқа объектларда профилактик тадбирлар ва махсус-тактик ўқув машқлари ўтказилади.
Шу муносабат билан, юқорида қайд этилган савдо мажмуасида махсус-тактик ўқув машғулоти ўтказилган. Ёнғин содир бўлмаган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter