Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ҳукумат «метан» шохобчаларидаги нархни 6 ойгача назорат остида ушлаб турмоқчи

Ҳукумат «метан» шохобчаларидаги нархни 6 ойгача назорат остида ушлаб турмоқчи

Бош вазир ўринбосари Жамшид Қўчқоров бошлиқ қатор идоралар раҳбарларига автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчаларида табиий газни сотишда унинг энг баланд чакана нархи келгуси олти ойда куб метр учун 3 250 сўмдан ошиб кетмаслиги бўйича қатъий чоралар кўриш вазифаси юкланади.

Бу борадаги чора-тадбирлар белгилаб берилаётган ҳужжат лойиҳасига кўра, шунингдек, Ёқилғи-энергетика соҳасида бозор механизмларини жорий этиш ишларини мувофиқлаштириш комиссияси (Комиссия раиси А.Раматов) ҳам ташкил қилинади ва у ҳам «метан» шохобчаларда тизимли равишда чакана нархлар ҳудудларда кескин ошиб кетишининг олди олинишини таъминлаб боради.

Ушбу ҳужжат билан ноқонуний уланиш, ёқилғи-энергия ресурсларини талон-торож қилиш ва ноқонуний истеъмол қилишнинг бошқа ҳолатлари, шунингдек, уларни содир этишга имкон берувчи сабаб ва шарт-шароитларни аниқлаш, бартараф этиш ва олдини олиш бўйича назорат тадбирлари ҳам кучайтирилади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг