Метро бекатлари атрофида автотураргоҳлар ташкил этилади
Метрода йўловчиларга хизмат кўрсатиш сифати оширилади.
«Тошкент метрополитени фаолиятининг самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Президент қарори (ПҚ–191-сон, 15.05.2026 й.) қабул қилинди.
Қарорга кўра, қуйидагилар 2030 йилгача метрополитенда йўловчи ташишни ривожлантиришнинг асосий мақсадлари ва устувор вазифалари этиб белгиланди:
-метрополитенда ташиладиган кунлик йўловчилар сонини 1,8 млн нафарга, бекатлар сонини 79 тага ва линиялар узунлигини 103 кмга етказиш;
-ҳаракат интервалини 2-3 дақиқагача тушириш ва бошқалар.
2028 йил якунига қадар:
- метро бекатларига кириш жойларида ҳамда бекатдан-бекатга ўтиш йўлакларида йўловчилар хавфсизлигини таъминлаган ҳолда вендинг аппаратлари ва кичик кўчма савдо объектларини жойлаштириш чоралари кўрилади;
-метро станциялари олдида автотураргоҳларни ташкил қилиш орқали қуйидагиларни назарда тутувчи «Park & Ride» тизими йўлга қўйилади:
- автотураргоҳдан фойдаланганларга чиптадан чегирмалар бериш;
- автотураргоҳ тўловини метро чиптаси орқали қоплаш механизмларини жорий этиш.
-хусусий тадбиркорларга метрополитен тоннел ва бекатларида аукцион орқали ижара асосида хавфсиз фаолият турлари билан шуғулланишга рухсат берилади.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter