Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

МИБ ходимига болта билан жароҳат етказган МФЙ раиси қамоққа олинди

МИБ ходимига болта билан жароҳат етказган МФЙ раиси қамоққа олинди

Фото:«Xabar.uz»

Кеча Қашқадарёнинг Касби туманидаги маҳалла фуқаролар йиғини (МФЙ) раиси хизмат вазифасини бажараётган Мажбурий ижро бюроси (МИБ) ходимини болта билан жароҳатлагани хабари берилганди.

Воқелик юзасидан МИБ марказий аппарати матбут хизматининг «Xabar.uz»га қўшимча маълум қилишича, ўтказилган терговолди текширув якунида «хизмат вазифасини бажараётган ҳокимият вакилининг қонуний фаолиятига қаршилик кўрсатиш» (ЖК 219-модда) ва «жабрланувчини ўз хизмат  бурчини бажариши муносабати билан боғлиқ ҳолда ҳақорат қилиш» (ЖК, 140-модда, 3-қисми) аломатлари билан жиноят иши қўзғатилди. Шунингдек, МФЙ раисига нисбатан  «қамоққа олиш» эҳтиёт чораси қўлланган.

Тергов ҳаракатлари Касби туман прокуратураси томонидан олиб борилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг