Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Microsoft» дунёнинг энг қиммат компаниясига айланди

«Microsoft» дунёнинг энг қиммат компаниясига айланди

Фото: EPA

«Microsoft» дунёнинг энг қиммат компанияси — Нью-Йорк фонд биржасида 29 октябрь куни ўтказилган савдолар якунида компания капитализацияси $2,46 триллионга етди.

Иккинчи ўринда — «Apple» ($2,41 трлн.). Бир кун олдин чорак ҳисоботи чиққанидан сўнг, «Apple» акциялари қиймати 4 фоизга пасайди. Компания таҳлилчилар кутганидан кам даромад олган.

Аксинча, «Microsoft» акциялари қийматига 1 фоиз қўшилди. Компания ҳисоботи инвесторларга маъқул келди: ишончли ривожланиш йўлида.

Маълумот учун: «Microsoft»га 1975 йилда Билл Гейтс ва Пол Аллен асос солишган. Компания дастурий маҳсулотлар, консоллар, компьютерлар, смартфонлар ва ҳоказо қурилмалар ишлаб чиқаради. «Microsoft» штаб-квартираси Редмондда (АҚШ, Вашингтон штати) жойлашган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг