Миграция агентлиги интернетга сиздирилаётган маълумотлар юзасидан муносабат билдирди
Миграция агентлиги айрим Telegram каналлари ва интернет ресурсларида агентлик раҳбарияти ҳамда ходимларига нисбатан тарқатилаётган маълумотлар ҳақиқатга тўғри келмаслиги ва текширилмаганини маълум қилди.
Қайд этилишича, мазкур ҳолатлар бўйича ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан текширув ва тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Якунларига кўра барча ҳолатларга ҳуқуқий баҳо берилади.
Агентлик давлат органлари фаолиятига оид маълумотлар фақат расмий манбалар ва ишончли далилларга асосланиб баҳоланиши лозимлигини таъкидлади.
Шунингдек, шахсий маълумотларни тарқатиш, шаън ва қадр-қимматга путур етказувчи ахборотларни эълон қилиш ҳамда жамоатчиликни чалғитишга қаратилган ҳаракатларга нисбатан қонунчилик доирасида чора кўрилиши билдирилди.
Миграция агентлиги жамоатчилик ва ОАВ вакилларини фақат расмий ахборот манбаларига таянишга чақирди.
Эслатиб ўтамиз, Агентликнинг мазкур муносабати идоранинг собиқ мулозими, айни пайтда халқаро қидирувда бўлган Азизбек Тоштемиров томонидан тарқатилаётган маълумотлар фонида эълон қилинди.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter