Миллионер ёшларимиз сони маълум қилинди
Ёшларни тадбиркорликка жалб қилиш доирасида ўтган тўрт йилда:
- «Оилавий тадбиркорлик» дастурлари доирасида 13,5 триллион сўм кредит ажратилиб, 1 миллион ёш банд бўлди;
- «Ёшлар дафтари»дан 107 минг ўғил-қизларимизга 338 миллиард сўм субсидия берилди;
- 205 та «Ёшлар саноат зонаси»да 2,5 триллион сўмлик 1,2 минг лойиҳа ишга тушди.
Яратилган шароитлар ҳисобига, бизнесини «ноль»дан бошлаб, ҳозирда айланмасини миллион доллардан оширган 1,5 минг нафар ёшларимиз бор.
— Қилса бўларкан-ку! Энг муҳими, ёшларимизни янги-янги ғоялари кўп. Уларга фақат эътибор ва шароит керак, — деди Президент.
Давлатимиз раҳбари ушбу шароитларни карра-карра кўпайтириш бўйича янги ташаббусларни илгари сурди.
Мамлакатимиз жадал ривожланиши учун бизга «тўртинчи саноат инқилоби» касблари жуда муҳимлиги қайд этилди.
Шу муносабат билан ёшларни физика, кимё, биология, технология, муҳандислик, математика (СТЭМ) билан боғлиқ касбларга қизиқишини ошириш учун янги тизим жорий қилинади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter