Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Адолат» миллий ҳуқуқий ахборот марказига директор тайинланди

«Адолат» миллий ҳуқуқий ахборот марказига директор тайинланди

Адлия вазирининг 2020 йил 5 ноябрдаги тегишли буйруғи билан Фурқат Шомуродович Тожиев – Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг «Адолат» миллий ҳуқуқий ахборот маркази давлат муассасаси директори лавозимига тайинланди. Бу ҳақда «Xabar.uz»га вазирлик матбуот хизмати маълум килди.

Ф.Тожиев  1986 йилда Қашқадарё вилояти, Яккабоғ туманида туғилган, маълумоти олий, 2008 йилда Тошкент давлат юридик институтини тамомлаган, мутахассислиги ҳуқуқшунос.

У Адлия вазирлигида ўз меҳнат фаолиятини 2009 йилда Адлия вазирлиги ҳузуридаги  Ҳуқуқий ахборот билан таъминлаш марказида мутахассис лавозимидан бошлаган. 2011 йилдан  2020 йилга қадар Адлия вазирлигида турли масъул лавозимларда фаолият юритган.

Ф.Тожиев  2019 йилдан ҳозирги вақтга қадар вазирликнинг Юридик хизматларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган эди.

Эслатиб ўтамиз, «Адолат» миллий ҳуқуқий ахборот маркази Президентнинг 2020 йил 19 майдаги ПФ–5997-сон Фармонига асосан  «Инсон ва қонун» газетаси таҳририяти давлат унитар корхонаси ҳамда «Ҳуқуқ ва бурч» ижтимоий-ҳуқуқий журнали таҳририятини бирлаштириш йўли билан уларнинг негизида  ташкил этилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг