Мингдан ортиқ меҳмон тўйда овқатдан заҳарланди — Ҳиндистон
Ҳиндистоннинг Гандинагар (Гужарат штати) шаҳри конгрессининг собиқ раҳбари ўтган жума куни жуда катта тўй қилиб, ўғлини уйлантирди. Тўйга айтилганларнинг саноғи йўқ — 12–15 минг атрофида меҳмон келди!
Бироқ ўша куни шаҳар касалхоналари ҳам гавжумликда тўйхонадан қолишмади. Мингдан ортиқ бемор, ҳаммаси овқатдан заҳарланган, барчаси тўйга келган меҳмонлар.
Тиббиёт ходимлари овқатдан заҳарланган жами 1057 кишини беморлар рўйхатига олишди. Бироқ хавотирли жойи йўқ, барчаси тузаладиган. Улар айнан қайси овқатдан заҳарланганини аниқлай олишмади ва барча овқатлардан намуналарни лабораторияга текширишга жўнатишди.
Катта тўйнинг ташвишиям катта...
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter