Минск – Тошкент самолёти Москвада фавқулодда қўндирилди
![Минск – Тошкент самолёти Москвада фавқулодда қўндирилди](http://static.xabar.uz/crop/4/0/720_460_95_4058967698.jpg)
Минск – Тошкент рейсини бажараётган «Airbus A-320» самолёти «миналаштирилган» деган хабар берилганидан сўнг Домодедово аэропортига фавқулодда қўндирилди. Бу ҳақда ТАСС хабар берди.
«Минскдан Тошкентга учган «Airbus A-320» ҳаво кемаси портлатилиши ҳақида аноним хабар келиб тушган. Самолёт командири шу сабабли Домодедово аэропортига қўнишни амалга оширди», — дейилади хабарда.
Самолёт портловчи буюм ва моддаларни топиш учун текширилмоқда. Суриштирув ишлари бошланган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter