Миришкор туманига янги ҳоким тайинланди
Бугун Халқ депутатлар Миришкор тумани кенгашининг навбатдан ташқари йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилишда вилоят ҳокими Зойир Мирзаев иштирок этди. Бу ҳақда Қашқадарё вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати хабар бермоқда.
Йиғилишда шу вақтга қадар Қамаши тумани ҳокими сифатида ишлаб келган Санаев Шерали Чориевич Миришкор тумани ҳокими этиб тасдиқланди.
Ш.Санаевга Миришкор тумани бегона эмас. У 2013-2018 йилларда туман прокурори лавозимида ишлаган.
Эслатиб ўтамиз, Миришкор туманининг аввалги ҳокими Ғайрат Бегалиев коронавирусдан вафот этганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter