Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Мирзиёев Жанубий Кореянинг етакчи компанияси раисини қабул қилди

Мирзиёев Жанубий Кореянинг етакчи компанияси раисини қабул қилди

Фото: Президент матбуот хизмати.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 4 октябрь куни Кореянинг етакчи «SK Group» компанияси раиси, Корея Республикаси Савдо-саноат палатаси раҳбари Че Тхэ Вон бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.

Давлатимиз раҳбари Ўзбекистон билан Жанубий Корея ўртасидаги алоҳида стратегик шериклик муносабатлари, энг аввало, савдо-иқтисодий соҳада изчил ривожланиб бораётганини катта мамнуният билан қайд этди.

Учрашувда «SK Group» компанияси билан юқори технологик лойиҳаларни амалга ошириш, хусусан, Тошкент вилоятида мис фольга ишлаб чиқаришни ташкил этиш бўйича амалий ҳамкорликни кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди.

Хомашё ресурсларини чуқур қайта ишлаш ва юқори қўшилган қийматли тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқариш борасидаги истиқболли лойиҳаларга алоҳида эътибор қаратилди. Яримўтказгичлар саноатида муҳандислик кадрларини тайёрлаш ва илмий изланишлар ўтказиш режалари қўллаб-қувватланди.

Корея Савдо-саноат палатаси ушбу мамлакат етакчи компанияларининг тўғридан-тўғри инвестицияларини устувор тармоқлардаги кооперация лойиҳаларини амалга оширишга жалб қилишда фаол иштирок этиши муҳимлиги қайд этилди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг