Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Мирзиёев Қозоғистон парламенти Мажлиси раисини қабул қилди

Мирзиёев Қозоғистон парламенти Мажлиси раисини қабул қилди

Фото: Президент матбуот хизмати.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 26 октябрь куни мамлакатимизда ташриф билан бўлиб турган Қозоғистон Республикаси парламенти Мажлиси раиси Ерлан Кошановни қабул қилди.

Учрашув аввалида Қозоғистон Мажлисининг раиси давлатимиз раҳбарига Қозоғистон Республикаси Президенти Қосим-Жўмарт Тўқаевнинг саломи ва энг эзгу тилакларини етказди.

Суҳбатда икки томонлама муносабатларнинг долзарб масалалари кўриб чиқилди. Ўзбекистон билан Қозоғистон ўртасидаги стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатлари изчил мустаҳкамланиб бораётгани мамнуният билан қайд этилди. Ўзаро товар айирбошлаш кўрсаткичлари ва қўшма корхоналар сони барқарор ўсиб бормоқда, автомобилсозлик, тўқимачилик, электротехника, логистика ва бошқа тармоқларда кооперация лойиҳалари амалга оширилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Қозоғистон Республикаси Парламенти Мажлиси ўртасидаги Парламентлараро кенгашнинг бугун бўлиб ўтган биринчи йиғилишининг самарали натижалари алоҳида қайд этилди.

Олий даражадаги келишувларни сўзсиз бажариш, ҳудудлар ўртасидаги ҳамкорликни ва маданий-гуманитар алмашинувни кенгайтириш мақсадида яқин парламентлараро алоқаларни янада ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилди.

Қонун ижодкорлиги фаолияти соҳасида, ўз-ўзини бошқариш органларини ривожлантириш ва ёшларни қўллаб-қувватлаш борасида тажриба алмашиш, шу жумладан ёш депутатлар делегацияларининг ташрифларини ташкил этиш ҳамкорликнинг муҳим йўналиши сифатида белгилаб олинди, дейилади хабарда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг