Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Мирзиёев Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманига ташриф буюради

Мирзиёев Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманига ташриф буюради

Туманда давлат раҳбари таълим-тарбия тизимида алоҳида ўрнак кўрсатган ходимлардан бир гуруҳига давлат мукофотларини тантанали топширади.

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманига ташриф буюради.

Президент матбуот котиби Шерзод Асадовнинг аниқлик киритишича, у ерда президент ўқитувчи ва мураббийлар билан мулоқот қилади.

“Тадбирда давлатимиз раҳбари таълим-тарбия тизимида алоҳида ўрнак кўрсатган ходимлардан бир гуруҳига давлат мукофотларини тантанали топширади ҳамда таълим сифатини ошириш, ўқитувчи ва мураббийларни янада қўллаб-қувватлаш масалаларини муҳокама қилади”, - дейилган хабарда.

Шунингдек, ташриф доирасида туманда амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари билан танишиш ҳам режалаштирилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг