Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Миср президенти эртага расмий ташриф билан Ўзбекистонга келади

Миср президенти эртага расмий ташриф билан Ўзбекистонга келади

Президент Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан 2018 йил 4-5 сентябрь кунлари Миср Араб Республикаси президенти Абдул Фаттоҳ Саид Ҳусайн Халил Ас-Сиси расмий ташриф билан Ўзбекистонда бўлади. Бу ҳақда ТИВ ахборот хизмати хабар қилмоқда.

Олий даражадаги учрашувларда Ўзбекистон-Миср ҳамкорлигини ривожлантиришнинг истиқболли йўналишларини муҳокама қилиш ҳамда минтақавий ва ҳудудий сиёсатнинг долзарб масалалари юзасидан фикр алмашиш режалаштирилган.

Музокаралар якунида давлат раҳбарларининг Қўшма баёноти қабул қилиниши, Ўзбекистон ва Миср ўртасида сиёсий, савдо-иқтисодий, туризм, фан, таълим, маданият ва спорт соҳаларидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва кенгайтиришга қаратилган салмоқли ҳукуматлараро ва идоралараро ҳужжатлар имзоланиши кутилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг