Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Mobiuz инновацион овозли ёрдамчиси Moobina’ни тақдим этади

Mobiuz инновацион овозли ёрдамчиси Moobina’ни тақдим этади

2025 йил 22 сентябрь - ICT Expo 2025 кўргазмасида Mobiuz мобил алоқа оператори илғор сунъий идрок технологияларига асосланган Moobina виртуал операторини намойиш этади.

Moobina: абонентлар клавиатурани босиши шарт эмас

Moobina виртуал оператори Mobiuz қўнғироқлар марказининг абонентларга овозли хизмат кўрсатиш тизимига муваффақиятли жорий этилди. 0890 ва (+998) 97 1300909 рақамларига қўнғироқ қилган абонентлар автоматик тарзда овозли ёрдамчи билан мулоқотга киришади.

Moobina илғор Omilia сунъий идрок платформаси асосида ишлайди. Лойиҳани ишлаб чиқиш ва амалга ошириш 2024 йил кузида бошланган. Бу давр ичида техник интеграция қилиш ҳамда сунъий идрокни ўқитиш бўйича катта ишлар амалга оширилди.

Анъанавий колл-марказга қўнғироқ қилганда, абонентлар одатда рақамларни босиб, овозли менюдан фойдалади. Moobina ёрдамида абонент саволни овозли тарзда ва эркин шаклда бериши мумкин, тизим эса ўзи:

  • нутқни танийди ва уни матнга айлантиради;
  • абонентнинг мақсадини тушунади;
  • тўғри жавобни овоз чиқариб айтади ёки зарур бўлса, қўнғироқни мутахассисга йўналтиради.

Энг муҳими - қулайлик ва ўзбек тили

Moobina бир вақтнинг ўзида ўнлаб абонентларга, ҳатто қўнғироқлар кўпайиб кетганда ва оператор-ходимлар банд бўлганда ҳам, хизмат кўрсата олади.

Mobiuz Абонентларга хизмат кўрсатиш департаменти директори Ольга Кимнинг сўларига кўра:

"Moobina’ни жорий этишнинг ҳозирги босқичида у аллақачон абонентни аниқлаш (ФИО ва ЖШШИРни таниб олиш), баланс, пакетлар қолдиғи ва рақам ҳолатини текшириш, тарифлар ва хизматлар ҳақида маълумот бериш, шу жумладан тариф режасини ўзгартиришда ёрдам кўрсатиш имкониятига эга. Бундан ташқари, овозли ёрдамчи орқали турли интернет-тўпламларни улаш, рақамни бандлаш (блокировка ўрнатиш) ёки бекор қилиш, шунингдек, зарур ҳолларда мутахассис билан боғлаши мумкин».

Ҳозирда колл-марказга келиб тушаётган қўнғироқларнинг тахминан 31 фоизига бевосита Moobina хизмат кўрсатмоқда.

Абонентларнинг қулайлиги ва виртуал операторга мослашиши учун хизмат кўрсатиш кенгайтирилган тартибда амалга оширилмоқда. Яъни Moobina билан суҳбатлашаётган ва ёрдам олаётган абонентга бир вақтнинг ўзида SMS ёрдамида зарурий маълумотлар - кодлар, сайтга ҳаволалар, созламалар ва бошқа маълумотлар юборилмоқда.

Тизимни ўзбек тилига ўргатишга алоҳида эътибор қаратилди, чунки қўнғироқларнинг аксарияти айнан она тилимизда амалга оширилади. Moobina шевалар билан жонли сўзлашувни тушунади, абонент исми, фамилияси ва отасининг исмини тўғри ажратиб олади. Бунинг учун мутахассислар томонидан сценарийлар, луғатларни яратиш ва овозли ибораларни ёзиб олиш бўйича катта ишлар бажарилди.

Янги имкониятлар ҳали олдинда

Ҳар бир қўнғироқ, ҳар бир мулоқот ва абонент бераётган ҳар бир савол Мообина’ни янада такомиллаштириш ва ривожлантиришга ҳисса қўшиб келмоқда. Mobiuz мутахассислари компания ҳамкорлари билан биргаликда овозли ёрдамчи тизимини доимий равишда ўқитиб бормоқда, ноаниқликлар ва мураккаб алгоритмларни аниқлаб, тузатиб бормоқда.

Келажакдаги режалар - хизматни кенгайтириш, шунингдек, абонентларга нафақат овозли, балки матнли шаклда ҳам маслаҳат ва ёрдам кўрсатиш киради.

Бугунги кунда дунёнинг йирик операторлари колл-марказларга сунъий идрок ёрдамчиларини фаол жорий этмоқда. Бу борада Mobiuz Ўзбекистондаги дастлабки операторлардан бири бўлиб, маҳаллий хусусиятларни ҳисобга олган ҳолда ўзбек тилида виртуал ёрдамчининг амалий ишини намойиш этмоқда.

Moobina’ни жорий этиш - бу рақамли инновациядир. Мижозлар тажрибасини бевосита ўзгартириб, уни янада қулайроқ, фойдаланишга қулай ва замонавий қилишининг ёрқин мисолидир. ICT Expo 2025 кўргазмасида Mobiuz Ўзбекистон телекоммуникация соҳасига янги технологияларни жорий этишдаги етакчилигини яна бир бор тасдиқлайди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг