Mobiuz IQAir ҳаво сифати датчигини ўрнатди

Mobiuz мобил алоқа оператори ўзининг корпоратив ижтимоий масъулият тамойиллари ва инсонларга ғамхўрлик қилиш фалсафасига амал қилмоқда.
Компания Тошкентдаги марказий офиси биносига IQAir профессионал ҳаво сифати датчигини ўрнатди. Қурилмадан олинган маълумотлар ҳозирнинг ўзида реал вақт режимида IQAir.com халқаро платформасида кўриниб турибди. У ерда ҳар ким Тошкент марказидаги ҳаво ифлосланишининг жорий даражасини текшириши мумкин.
Ушбу қадам Mobiuz нафақат алоқа учун технологик ечимларни, балки одамларнинг турмуш сифатини яхшилашга қаратилган ташаббусларни жорий этишга интилаётганидан дарак бермоқда. Оператор рақамли келажак фақатгина тезкор интернет ва инновацион хизматлардан иборат эмаслигига, балки қулай яшаш ва ишлаш учун хавфсиз муҳит ҳам муҳим эканлигига алоҳида эътибор қаратмоқда.
Mobiuz ташаббуси мамлакатимиз етакчи компаниялари қўшилаётган умумий ҳаво мониторинги тармоғини қўллаб-қувватламоқда. Ушбу лойиҳалар реал вақт режимида ҳаво ҳолати ишончли манзарасини шакллантириш ва мамлакат аҳолисининг экологик вазият ҳақидаги хабардорлигини ошириш имконини беради.
Mobiuz датчикни ўрнатишни барқарор ривожланиш масалаларини ҳал этишда янада фаолроқ иштирок этиш учун навбатдаги қадам сифатида баҳоламоқда. Ахборотга эга бўлиш онгли ҳаракат қилиш учун муҳим босқичдир. Биз нима билан нафас олаётганимизни билсак, ўзимиз, оиламиз, шаҳар-қишлоқларимизга яхшироқ ғамхўрлик қила оламиз.
Бундан олдин компания республика бўйлаб Хизмат кўрсатиш марказларида автоном ва экологик тоза энергия таъминоти учун қуёш фотоэлектр станцияларини, шунингдек, қуёш сув иситиш коллекторларини ўрнатган эди.
Mobiuz анъанавий телеком-бизнес доирасидан ташқарига чиқиб, жамиятга ижобий таъсир кўрсатишга қаратилган ташаббусларни амалга оширишда давом этади. Зеро, бизнес ва жамият фақат бирлашгандагина барча учун соғлом, технологик ва илҳомлантирувчи келажакни барпо эта олади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter