Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Мўғулистонда Президент Мирзиёевни расмий кутиб олиш маросими бўлиб ўтди

Мўғулистонда Президент Мирзиёевни расмий кутиб олиш маросими бўлиб ўтди

Давлат ташрифи билан Мўғулистонда бўлиб турган Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевни расмий кутиб олиш маросими бўлиб ўтди.

Давлат раҳбари ва рафиқасини Мўғулистон президенти Ухнаагийн Хурэлсух рафиқаси билан кутиб олди.

Сухэ-Ботир майдонида олий мартабали меҳмон шарафига фахрий қоровул саф тортди. Ҳарбий оркестр ижросида икки давлат мадҳиялари янгради.

Маросимдан сўнг Ўзбекистон президенти Мўғулистон Давлат саройидаги Фахрий меҳмонлар китобида қайд ёзиб қолдирди.

Биргаликда суратга тушилгач, олий даражадаги музокаралар бошланди.

Манба: president.uz

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг