Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

“Молоток” лақабли шахс бошчилигидаги жиноий гуруҳ қўлга олинди

“Молоток” лақабли шахс бошчилигидаги жиноий гуруҳ қўлга олинди

Давлат хавфсизлик хизмати Тошкент вилояти бошқармаси ҳамда Ички ишлар вазирлиги тизими ходимларининг ўзаро ҳамкорликдаги тезкор-қидирув ва профилактик тадбирлари натижасида Чирчиқ шаҳрида жиноий гуруҳ фаолиятига барҳам берилди.

Маълум бўлишича, ўзини “Молоток” лақаби билан таништирган шахс 2023 йилнинг сўнгги ойларидан бошлаб ҳудудда жиноий гуруҳ шакллантириш ва ўз таъсир доирасини кенгайтиришга уриниб келган. У спорт билан шуғулланган жисмонан бақувват ёшларни атрофига тўплаб, уларни ноқонуний ҳаракатларга жалб қилган.

Терговга қадар суриштирув ишларида аниқланишича, гуруҳ аъзолари аввалдан мавжуд келишмовчилик ва қарз масалаларини зўравонлик йўли билан ҳал қилишга уринган. “Кўча муҳокамаси” деб номланган йиғилишда жабрланувчига нисбатан жисмоний куч ишлатилиб, тан жароҳати етказилган.

Тезкор тадбирлар давомида гуруҳнинг барча аъзолари ушланди. Уларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 277-моддаси билан жиноят иши қўзғатилди. Суд қарори билан гумонланувчиларга қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилиб, тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг