Москвада самолёт ҳалокатга учради
Россиянинг Москва вилоятида самолёт ҳалокатга учради.
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Москва вилоятида Superjet 100 ҳалокатга учрагани ва экипаж ҳалок бўлганини тасдиқлади.
«Самолёт ўрмон ҳудудига қулаб тушди. Унда уч нафар экипаж аъзоси бўлган. Дастлабки маълумотларга кўра, улар ҳалок бўлган. Аҳоли орасида қурбонлар йўқ», — дейилади Россия Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабарида.
Москва вилоятида ҳалокатга учраган Superjet 100 самолёти капитал таъмирдан сўнг синов парвозини амалга ошираётган эди, деб ёзади «Интерфакс» фавқулодда хизматлардаги манбасига таяниб.
«Самолёт капитал таъмирдан ўтказилди ва синов парвози учун Раменскоедан жўнаб кетди. Парвоз вақтида экипаж авария сигналини берди. Кейин у сақлаш жойига йўналтирилди ва бир неча дақиқа давомида ёқилғиси тугади. Самолёт қўнишга уринаётганда радар экранларидан ғойиб бўлди», — деди «Интерфакс» суҳбатдоши.
Дастлабки маълумотларга кўра, Апраксино қишлоғи яқинидаги ўрмонга қулаган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter