Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги мактабда биринчи қўнғироқ чалинди (фото)
Бугун, 4 сентябрь куни Тошкентдаги Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги ахборот технологиялари ва коммуникациялари фанларини чуқурлаштириб ўқитишга ихтисослаштирилган мактабда янги ўқув йили тантанали равишда очилди.
Илк ўқиш куни «Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон!» шиори остида Ўзбекистон мустақиллигининг 28 йиллигига бағишланди.
Тадбирда Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Шуҳрат Содиқов, фалсафа фанлари доктори, таниқли маънавият тарғиботчиси Жамила Шермуҳамедова, АҚШ элчихонасининг ахборот технологиялари бўлими вакили Клея Питерсон хоним қатнашди.
Ўқувчилар янги ўқув йили билан муборакбод этилиб, илм чўққиларини забт этишида улкан зафарлар тиланди.
Биринчи қўнғироқ чалиниб, барча синф раҳбарлари ўқувчилари билан Мустақиллик дарсларини бошлашди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter