Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

IT-Паркка кўчаётган ташкилотларнинг Тошкент марказидаги қатор объектлари савдога қўйилди

IT-Паркка кўчаётган ташкилотларнинг Тошкент марказидаги қатор объектлари савдога қўйилди

Тошкент шаҳридаги IT-Парк ҳудудига кўчаётган корхоналарнинг бинолари сотувга чиқарилди.

Рақамли технологиялар вазирлиги ҳузуридаги Бинолардан фойдаланиш ва капитал қурилиш дирекцияси давлат муассасаси балансида сақланган, Тошкент шаҳри, Миробод тумани, Нукус кўчасида жойлашган маъмурий бино (22, 22а ва 24-уйлар) сотилади.

Ушбу обеъктнинг умумий майдони: 7237 кв.м, қурилиш ости майдони: 2178 кв.метрни ташкил этади.  Бошланғич нархи — 97 246 049 576 сўм.

Шунингдек, Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Чилонзор кўчаси, 53-уйда жойлашган Космик тадқиқотлар ва технологиялар агентлигига тегишли бино ва иншоотлар сотилади.

Ушбу обеъктнинг умумий майдони: 895 кв.м., қурилиш ости майдони: 574 кв.м. Бошланғич нархи — 15 098 318 000  сўм.

Савдолар 31 июлдан бошланган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг