Мустақиллик байрами кунлари чегирмалар бўлади
![Мустақиллик байрами кунлари чегирмалар бўлади](http://static.xabar.uz/crop/1/2/720_460_95_121530379.jpg)
«Ўзбекистон темир йўллари» акциядорлик жамияти президентнинг тегишли фармони асосида айрим тоифадаги фуқаролар учун байрам (ишланмайдиган) кунлар даврида ички йўналишлардаги йўловчи поездлари тарифига чегирмалар борлигини маълум қилди.
Унга кўра, 1-4 сентябрь кунлари темир йўл чипталари учун:
- Нафақахўрлар, ногиронлар, 1941-1945 йил уруш қатнашчилари ва уларга тенглаштирилган шахсларга – 50 фоиз;
- Олий ўқув юртларининг талабалари, мактаб ўқувчилари, коллеж ва лицей талабалари, ИИВ, МВ, ДХХ, ДС, ДБ махсус таълим муассасалари талабаларига – 15 фоиз;
- Оилавий (икки ёки ундан ортиқ киши – эри ва рафиқаси, эри ёки рафиқаси ва 18 ёшгача бўлган фарзандлари, отаси ёки 18 ёшга тўлмаган боласи бўлган она) (никоҳ гувоҳномаси ва қариндошликни белгиловчи ҳужжатлар нусхаси тақдим этилган ҳолда) – 15 фоиз;
- Коллективга (4 кишидан ортиқ бўлган ҳамкасабларга, йўриқнома асосида) – 15 фоиз;
- «Афросиёб» тезюрар электропоездларида барча тоифадаги йўловчиларга — 10 фоиз чегирмалар тақдим этилади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter