Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Мутахассислар коронавируснинг олдини олишда энг мақбул воситани маълум қилишди

Мутахассислар коронавируснинг олдини олишда энг мақбул воситани маълум қилишди

Фото: «Payhip.com»

Ош тузи коронавирус профилактикасида энг мақбул восита ҳисобланади, деб ёзади «Россия газетаси».

Таъкидланишича, COVID-19га қарши курашда тузнинг фойдали хусусиятлари Россия соғлиқни сақлаш вазирлигининг «Вақтинчалик методик тавсиялар» тўпламида қайд этилган. Идорага кўра, тузли эритма юқумли касалликларнинг ҳам вирусли, ҳам бактериал қўзғатувчиларини камайтиришга хизмат қилади.

Озиқ-овқат маҳсулотлари таркибида кўп миқдордаги селен — кучли антиоксидант рух ва D витамини билан биргаликда вирусга қарши самарали восита ҳисобланади. Шунингдек, у хасталикдан сўнг тезроқ тикланишга ёрдам беради. Бу борада, айниқса, селенга бой тузнинг ўрни беқиёс, деб ёзади нашр.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг