Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Мексикада 23 нафар бола қулликдан озод этилди: улар орасида 3 ойлик гўдаклар ҳам бор

Мексикада 23 нафар бола қулликдан озод этилди: улар орасида 3 ойлик гўдаклар ҳам бор

Фото: «AP Photo/Gustavo Aguado»

Мексиканинг жанубий Чиапас штати прокуратураси одам савдоси билан шуғулланувчи тармоқни фош этди. Турар жой биносида ўтказилган тинтув пайтида 3 ойликдан 15 ёшгача бўлган 23 нафар бола асирликдан қутқарилди.

«Одам савдосига қарши кураш бўйича прокуратура ходимлари Сан-Кристобаль-де-лас-Касаснинг Тласкала туманидаги уйда тинтув ўтказишиб, 23 нафар пояга етмаган шахсни озод этишди. Улар орасида уч нафари 3 ойлик, 12 ойлик, 20 ойлик, қолганлари 2 ёшдан 15 ёшгача», — дейилади маҳкама сайтидаги пресс-релизда.

Прокуратура одам савдоси ва мажбурий меҳнатда айбланаётган уч нафар аёлни ҳибсга олди, тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Дастлабки тергов натижаларига кўра, вояга етмаган шахслар жисмоний ва руҳий тазйиқлар остида шаҳар марказида ҳунармандчилик буюмларини сотишга мажбур бўлишган. Текширувдан сўнг шифокорлар болаларнинг аҳволи ёмонлиги ва тўйиб овқатланмаганлигини аниқлашди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг