Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Наманган ва Бухорода ўрмон хўжалиги ходимлари ушланди

Наманган ва Бухорода ўрмон хўжалиги ходимлари ушланди

ДХХ Наманган вилояти бўйича Бошқармаси, Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг ҳудудий бошқармаси ва вилоят ИИБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда Косонсой Давлат ўрмон хўжалигининг назоратчиси мазкур хўжаликка тегишли 85 сотих ер майдонини 49 йилга ижара шартномасини тендерсиз ютиб бериш эвазига 55 минг АҚШ доллари олган вақтида ушланди.

 Бухоро вилоятида қайд этилган ҳолатда Қоракўл Давлат ўрмон хўжалиги ходими маҳаллий МЧЖга тегишли 5 гектар ва бошқа бир фуқаро бошқарувидаги фермер хўжаликнинг 3 гектар, жами 8 гектар ер майдонини 16 минг АҚШ доллари эвазига мансабдор танишлари орқали харидор номига расмийлаштириб беришни ваъда қилиб, келишилган пулни олган вақтида ДХХ ва Департаментнинг вилоят бошқармалари ходимлари томонидан қўлга олинди.

Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг