Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Наманганда 93 ёшли аёлга туғилганлик гувоҳномаси берилди

Наманганда 93 ёшли аёлга туғилганлик гувоҳномаси берилди

Фото: Наманган вилояти адлия бошқармаси

Наманганда 93 ёшли аёлга туғилганлик гувоҳномаси берилди. Бу ҳақда Наманган вилояти адлия бошқармаси хабар берди. 

Чуст туманида яшовчи Кўпайсин момо Сотиволдиеванинг мурожаати туман адлия бўлими томонидан ўрганилди. 

Ўрганиш жараёнида фуқаронинг туғилганлик ҳақидаги маълумотларини тиклаш юзасидан тегишли ҳужжатлар тўпланиб, судга мурожаат қилинди. 

Суд томонидан Кўпайсин момо Сотиволдиеванинг 1933 йил 2 март куни туғилганлик факти белгиланди. 

Шундан сўнг фуқарога туғилганлик ҳақидаги гувоҳнома расмийлаштириб берилди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг