Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Наманганда икки тиллафурушга суд ҳукми ўқилди

Наманганда икки тиллафурушга суд ҳукми ўқилди

1 млрд. сўмлик тилла буюмни божхона назоратисиз олиб ўтмоқчи бўлган жиноятчиларга ҳукм ўқилди.

2023 йилнинг 24 июл куни «Наманган–Тошкент» йўналишида ҳаракатланаётган «Кобалт» русумли автомашина «Наманган» ЙПХ масканида тўхтатилиб, кўздан кечирилган. Натижада, унда йўловчи сифатида кетаётган, Наманган шаҳрида яшовчи, К.Н.нинг ёнида 1 дона ярим тайёр занжир ҳолатидаги тилла тақинчоқ борлиги маълум бўлди.

Шунингдек, мазкур йўналишда ҳаракатланаётган «Ласетти» русумли автомашина ҳам Поп тумани ҳудудида тўхтатилиб, кўздан кечирилганда, унда йўловчи сифатида кетаётган, Наманган шаҳрида яшовчи, Ғ.О. га тегишли 29 дона ярим тайёр занжир кўринишидаги тилла тақинчоқлар борлиги аниқланди.

Маълум бўлишича, Ғ.О. жуда кўп миқдордаги қуйма тилла маҳсулотларини нотаниш шахслардан сотиб олиб, уларни заргарларга занжир кўринишида ясаттирган. Ўз навбатида К.Н. ушбу тилла буюмларни қонунга хилоф равишда божхона назоратини четлаб ўтиб, Тошкент халқаро аэропорти орқали Ҳиндистон давлатига олиб бориб сотишни режалаштирган.

Экспертиза хулосасига кўра, мазкур 30 дона ярим тайёр ҳолатдаги тилла тақинчоқларнинг соф оғирлиги 1 кг. 516 гр. бўлиб, қиймати 1 млрд. 46 млн. сўмга тенг.
Чегара-божхона постидагиларнинг эътиборини тортмаслик мақсадида, 958 дан юқори асллик даражасида бўлган занжир кўринишидаги тилла тақинчоқларга «916», «22КР» асиллик даражаси ўрнатилган.

Ҳолат юзасидан ДХХ Наманган вилояти бўйича бошқармасининг Тергов бўлими томонидан Ғ.О. ва К.Н. га нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилган.

Жиноят ишлари бўйича Наманган шаҳар суди томонидан эса Ғ.О. га нисбатан 3 йил, К.Н. га нисбатан 2 йил муддатга озодликдан маҳрум қилинди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг