Намангандаги цехда маҳкум жасади топилди: Бош прокуратура баёноти
Наманган вилояти Поп туманида маҳкум вафот этгани ҳақида хабар тарқалди. Бош прокуратуранинг маълумот беришича, маҳкум ўз жонига қасд қилган.
23 май куни Наманган вилоятидаги жазони ижро этиш муассасасида жазо ўтаётган 2000 йилда туғилган махкум (Жиноят кодексининг 273-моддаси 5-қисми «Гиёвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни кўп миқдорда қонунга хилоф равишда сотиш» билан судланган) ишлаб чиқариш цехи худудида ўзини-ўзи осиб, вафот этган.
Мурдани кўздан кечириш давомида бўйин соҳасида странгуляцион эгатдан ташқари бошқа тан
жароҳатлари аниқланмаган.
Ҳолат юзасидан Поп тумани прокуратураси томонидан терговга қадар текшириш ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Текшириш ҳаракатлари ҳар томонлама, тўлиқ ва холисона ўтказилиши ва натижаси бўйича қонуний қарор қабул қилиниши таъминланади, дейилади хабарда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter