Наманганда торт еган 15 нафар бола шифохонага ётқизилди
Жорий йилнинг 25 июл куни Уйчи туманидаги «Гулшан» оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотининг 15 нафар тарбияланувчиси сифати тез бузилувчи маҳсулотни истеъмол қилиши оқибатида ошқозон-ичак фаолияти функцияси бузилиши, овқат токсикоинфекциясида гумонланиб, туман тиббиёт бирлашмасининг болалар юқумли касалликлари бўлимига ётқизилган.
Ўрганиш натижасида муассаса тарбияланувчиларининг ота-оналари томонидан фарзандининг туғилган куни муносабати билан сифатсиз торт ширинлиги олиб келинганлиги ва у тарбиячи томонидан ўзбошимчалик билан болаларга берилгани аниқланди.
Шифохонада боалаларга дарҳол барча зарур муолажалар кўрсатилиб, ўша куннинг ўзида 13 нафарининг ҳолати яхшиланганлиги сабабли уйларига кетиши учун шифокорлар рухсат этган. 2 нафар болага эса бутунлай соғайганидан кейин, 26 июл куни жавоб берилган. Ҳозирда болаларнинг ҳаммаси ўзини соғлом ҳис қилиб, «Гулшан» оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотига қайтарилган.
Туман мактабгача ва мактаб таълими бўлимига қарашли барча давлат ва нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари масъулларига таълим муассасаларига сифати тез бузилувчи маҳсулотларни олиб кирмаслик, тарбияланувчиларга турли газли ичимликларни ичирмаслик, унли озиқ-овқат маҳсулотларига алоҳида эътибор қаратиш бўйича огоҳлантирилгани ва тушунтириш ишлари тўлиқ олиб борилганлиги билдирилади, дейилади Наманган вилояти мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси ахборот хизмати хабарида.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter