Ер аҳолиси сони 8 миллиард кишидан ошиб кетди
Countrymeters сайти маълумотларига кўра, дунё аҳолиси 8 миллиарддан ортиқ кишини ташкил қилмоқда.
1,4 миллиард одам Хитойга (18,1 фоиз) тўғри келаётган бўлса, Ҳиндистон ҳам деярли бир хил кўрсаткичга (17,7 фоиз) эга. Аҳоли сони бўйича учинчи ўринда АҚШ – 336 миллион киши (4,2 фоиз).
Айтилишича, биринчи миллиард аҳоли 1804 йилда қайд этилган. 1987 йилга келиб бу кўрсаткич 5 миллиардга етди. 1999 йилда дунё аҳолиси 6 миллиардга, 2011 йилда эса 7 миллиардга етган эди.
Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2022 йилнинг 1 июль ҳолатига Ўзбекистон Республикасида яшовчи доимий аҳоли сони 35 603,4 минг кишини ташкил этмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter