НАТО шошилинч йиғилиш чақирди — Яқин Шарқда вазият кескинлашди
НАТО бош котиби Йенс Столтенберг Яқин Шарқда вазият кескинлашгани муносабати билан альянс кенгашининг шошилинч йиғилишини ўтказади. Йиғилиш бугун, 6 январь куни соат 15:00 да бошланиши белгиланган.
НАТО кенгаши аъзолари 3 январь куни АҚШ Бағдод аэропорти яқинида ракета зарбалари берганидан сўнг Ироқда вазият кескинлашганини муҳокама қилишлари кутиляпти. Эслатиб ўтамиз, ана шу ҳужум оқибатида эронлик генерал Қосим Сулаймоний ҳалок бўлганди.
Ироқ ташқи ишлар вазирлиги АҚШ Бағдодда ўтказган ҳарбий операция юзасидан БМТ Хавфсизлик кенгашига расмий шикоят йўллаган.
Ироқ парламенти кеча, 5 январь куни АҚШ бошчилигидаги халқаро коалиция билан ИШИДга қарши курашиш борасидаги ҳамкорликни тўхтатишга ва чет эл қўшинларини мамлакатдан чиқариб юборишга овоз берганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter