Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Нетаняҳу Трампдан Мисрни тўхтатишни сўради

Нетаняҳу Трампдан Мисрни тўхтатишни сўради

Фото: Anadolu Ajansı

Исроил бош вазири АҚШдан Синайда ҳарбий қудратни ошираётган Мисрга босим ўтказишни сўради, Бинямин Нетаняҳу буни 1979 йилги тинчлик шартномасини бузиш деб ҳисобламоқда, деб ёзди Axios.

Миср ҳеч қандай тушунтиришларсиз Ғазо яқинида авиабазаларни кенгайтирди, ер ости иншоотларини қурди ва қўшинлари сонини оширди, дейилади Исроил бош вазири баёнотида.

Кескинлик кучаймоқда: Миср Ғазо аҳолиси исроиллик ҳарбийлар томонидан Синай яриморолига сиқиб чиқарилишидан хавотирда, Исроил эса Мисрни қочқинлар йўлига ғов бўлишда айблаяпти.

Тўғридан-тўғри музокаралар иш бермагач, Исроил АҚШдан ёрдам сўраган, Миср эса ҳеч қандай қоидабузарлик бўлмаганини таъкидламоқда, деб ёзди нашр.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг