Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ниғматилла Йўлдошев Бош прокурор этиб тайинланди

Ниғматилла Йўлдошев Бош прокурор этиб тайинланди

Аввалроқ Отабек Муродов Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори лавозимидан озод этилгани хабар қилинганди.

Президент фармонига кўра, Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 93-моддасининг 12-бандига мувофиқ Ниғматилла Тўлқинович Йўлдошев Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори лавозимига тайинланди.

Эслатиб ўтамиз, Ниғматилла Йўлдошев 2015 йилдан бери Олий Мажлис Сенати раиси сифатида ишлаб келаётган эди.

Ниғматулла Йўлдошев 1962 йилда Тошкент шаҳрида туғилган, Тошкент давлат юридик институтини (ҳозирда университет) тамомлаган. 1987 йилдан 2011 йилгача прокуратура тизимида турли лавозимларда ишлаган, 2008-2011 йилларда Бош прокурор ўринбосари бўлган.

Ниғматулла Йўлдошев 2011 йилда Адлия вазири лавозимига тайинланган ва бу лавозимда 2015 йил январига қадар ишлаган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг