Никарагуа орқали АҚШга «одам юбориш режаси» барбод бўлди
![Никарагуа орқали АҚШга «одам юбориш режаси» барбод бўлди](http://static.xabar.uz/crop/8/7/720_460_95_879896677.jpg)
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Самарқанд туман бўлими томонидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро А.А фуқаро М.А.ни 14 000 АҚШ доллари эвазига Самарқанд-Истамбул-Мадрид-Никарагуа йўналиши билан Америка Қўшма Штатларига ишга юборишни ваъда қилиб, шундан 3 000 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter