Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Нима учун Плутон сайёра эмас?

Нима учун Плутон сайёра эмас?

Фото: Лайфхакер

Қадим замонларда осмонда кўринадиган ҳаракатланувчи юлдузларга сайёра деб ном берилган. Юнон тилидан сўзма-сўз таржима қилинганда бу атама "дарбадар" ёки "сайёр" деган маънони англатади. Юнон астрономлари осмон жисмларини кузата туриб, еттита сайёрани аниқладилар.

Иоганн Кеплер, Галилео Галилей ва Николай Коперникнинг кашфиётлари коинот ғоясини ўзгартирди - у гелиоцентрик бўлди. Сайёралар Қуёш атрофида орбитада айланадиган жисмлар деб атала бошланди. Бир неча асрлар ўтгач, бу таърифга сайёралар таснифи қўшилди: астрономлар уларни катта ва кичик, Ер типидаги ва улкан сайёраларга бўлишди.

2006 йилда Халқаро Астрономия Иттифоқи (МАС) сайёраларнинг расмий таърифини берди. Бу таъриф ҳозир бутун дунё астрономлари томонидан қўлланилади.

Қуёш тизимидаги объект фақат учта мезонга жавоб берса, сайёра ҳисобланади: 

1. Юлдуз атрофида айланади (бизнинг тизимимизда бу Қуёш).

2. Тортишиш кучи унинг шарсимон бўлишига олиб келадиган даражада катта бўлиши керак.

3. Ўз орбитасидан ўхшаш ўлчамдаги бошқа жисмларни сиқиб чиқариш учун тортишиш кучидан фойдаланишга қодир.

Ҳозирда Қуёш тизимининг 8 та сайёраси ушбу талабларга расман жавоб беради: Меркурий, Венера, Ер, Марс, Юпитер, Сатурн, Уран, Нептун.

Нима учун Плутон биринчи марта сайёра ҳисобланган, кейин эса йўқ?

Плутон америкалик астроном Клайд Томбо томонидан 1930 йилда кашф этилган. Объект сайёра ҳисобланган, чунки у жойлашган космосда тўққизинчи сайёра борлиги илгари гумон қилинган эди. Галактиканинг умумий тортишиш кучи буни кўрсатди.

Халқаро Астрономия Иттифоқининг 2006 йилги қароридан сўнг, Плутон учинчи мезонга жавоб бермаслиги, яъни бошқа космик жисмларни ўз орбитасидан сиқиб чиқариш учун етарлича кучли тортишиш кучига эга эмаслиги маълум бўлди. Натижада, Плутон митти сайёра сифатида қайта таснифланди.

Калифорния технология институтининг астрономияси профессори Майк Браун каби замонавий тадқиқотчилар тўққизинчи сайёра мавжуд деб ҳисоблашади. У Нептундан ташқарида, Қуёш тизимининг тахминий ташқи чеккаси бўлган Куипер камарида жойлашган бўлиши мумкин. Аммо олимлар ҳали ҳеч қандай аниқ далилларга эга эмаслар.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг