Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Нодирбек Абдусатторов яна пешқадам бўлиб олди

Нодирбек Абдусатторов яна пешқадам бўлиб олди

Нидерландиянинг Вейк-ан-Зее шаҳрида шахматнинг классик йўналиши бўйича 86-халқаро «Tata Steel Chess-2024» турнири давом этмоқда.

Куни кеча мусобақанинг тўққизинчи партия беллашувлари ўтказилди. Унда ўзбекистонлик гроссмейстер Нодирбек Абдусатторов нидерландиялик Йорден ван Форестга қарши  дона сурди. Ҳамюртимиз ушбу баҳсда ғалаба қозониб, яна турнир жадвалида пешқадамга айланиб олди.

Нодирбек бугун нидерландиялик яна бир шахматчи — Макс Вармердамга қарши дона суради.

Эслатиб ўтамиз, Нодирбек аввалроқ ҳам турнир пешқадамини мағлуб этиб етакчи бўлиб олганди, бироқ кейинги турдаги мағлубият уни бироз пастки поғонага туширганди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг