«Nokia» биринчи ноутбугини чиқаради — инсайдер
«Nokia» биринчи ноутбугини чиқариши ҳақида тармоқ инсайдерларига асосланиб «Root MyGalaxy» хабар берди.
Хусусан, таниқли инсайдер Мукул Шарма ёзишича, яқин орада «Nokia» ўз ноутбугини тақдим этиши кутиляпти. Шарма сўзининг исботи сифатида Ҳиндистон стандартлаштириш идораси (Bureau of Indian Standards) сайтида жойлаштирилган «Nokia» бренди остидаги компьютерни мамлакатда сотиш учун сертификат берилгани ҳақидаги маълумотдан скриншотни «Twitter»да жойлаштирди. Ишлаб чиқарувчи мамлакат сифатида Хитой кўрсатилган.
Рўйхатда қурилманинг бир нечта моделлари келтирилган: NKi510UL85S, NKi510UL82S, NKi510UL810S, NKi510UL165S, NKi510UL1610S, NKi310UL82S, NKi310UL85S, NKi310UL42S ва NKi310UL41S. Блогер бундан «Nokia» ўз компьютерларини туркум ҳавола этади дея хулоса ясаган.
Шарма ўзи аниқлаган қурилма компьютер бўлиб чиқмаслиги эҳтимоли борлигини ҳам қистириб ўтган, чунки «Nokia» қурилмаси «лэптоплар, ноутбуклар ва планшетлар» бўлимида жойлаштирилган — қурилмаларнинг техник хусусиятлари ҳозирча очиқланмагани боис олдиндан бир нарса дейиш қийин.
Шунга қарамасдан, Шарманинг ўзи «Nokia» айнан портатив компьютер чиқаради, деган гумонда.
Эслатиб ўтамиз, асосан телефонлар ва смартфонлар чиқариб келган «Nokia» 2019 йилнинг декабрида биринчи телевизорини чиқарганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter