Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Нонушта қилмасликнинг организм учун янги хавфи аниқланди

Нонушта қилмасликнинг организм учун янги хавфи аниқланди

Aмерикалик олимлар мунтазам равишда нонушта қилмаслик иммунитетни пасайтиради деган хулосага келишди.

Тадқиқот Immunity журналида чоп этилган.

Тадқиқот давомида сичқонларнинг бир гуруҳи яхши озиқлантирилган, иккинчисига эса фақат сув берилган.

Натижада, қон текшируви шуни кўрсатдики, кемирувчиларда озиқ-овқат истеъмол қилмаслик сабаб хавфли ўсмалар ва патогенларга қарши курашда муҳим рол ўйнайдиган моноцитлар, йирик қон ҳужайралари сони камайган.

Нонуштадан атиги тўрт соат ўтгач, моноцитларнинг 90 фоизи қон оқимидан ғойиб бўлди ва саккиз соатдан кейин улар деярли йўқолди. Бир кун ўтгач, оч сичқонларга овқат берилди ва моноцитлар қон оқимига қайта бошлади.

Aммо қон ҳужайралари сонининг кескин кўпайиши туфайли кемирувчиларда кучли яллиғланиш белгилари пайдо бўлган, бу эса организмнинг юқумли касалликларга чидамлилигини заифлаштиради.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг