Норвегия Беларуснинг расмий номини ўзгартирди
Норвегия ташқи ишлар вазири Анникен Хюитфелд беларус халқини қўллаб-қуватлаш мақсадида мамлакатнинг Норвегияда қўлланилаётган расмий номи ўзгартирилганини маълум қилди.
Энди норвеглар бу мамлакатни Belarus, деб аташади. Сўзма-сўз таржимаси «Оқ Россия» маъносини берувчи Hviterussland дан воз кечилди (норвег тилида: hvite — «оқ», Russland — «Россия»).
Беларус президентлигига собиқ номзод Светлана Тихановская Норвегия парламентининг ушбу қарори нафақат рамзий аҳамиятга эгалиги, шунингдек Беларусда демократияни қўллаб-қувватлашни англатишини ҳам таъкидлади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter