Нурсултон, Олмаота ва Чимкент ҳокимлари қанчадан маош олишади?

«Zakon.kz» сайти Қозоғистонинг энг йирик — Нурсултон, Олмаота ва Чимкент шаҳарлари ҳокимлари қанча маош олишларига аниқлик киритди.
Сайт таҳририяти ҳар уч ҳокимликка мурожаат йўллаган. Савол мазмуни қуйидагича эди: «Меҳнат стажини қўшиб ҳисоблаганда, ҳокимнинг иш ҳақи қанча?»
Нурсултон

Пойтахт Нурсултон ҳокимлиги бу маълумот ҳокимликнинг сайтида кўрсатилганини маълум қилган. «Нурсултон ҳокимлиги раҳбарияти даромадлари тўғрисида ахборот» бўлимида 2019 йилнинг августида жойланган маълумотга кўра, шаҳар ҳокими Алтай Кулгинов 771 007 тенге маош олади.
Олмаота

Олмаота ҳокимлиги янада батафсилроқ маълумот берган. Уларнинг ҳокими Бахитжан Сагинтаев 20 йиллик стажга эга. Унинг маоши — 967 671 тенге, барча мажбурий солиқ ва тўловлардан қоладигани — 783 814 тенге.
Чимкент

Чимкентнинг янги ҳокими Мурат Айтенов ҳамкасбларидан камроқ маош олади. Қоғозда — 946 540 тенге, солиқлардан сўнг ёнида қоладигани — 761 540 тенге.
Маълумот учун: бугунги курс билан 1 қозоқ тенгеси — 25,08 сўм.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter