Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Нурафшон шаҳрида сифатсиз гўшт сотувчилар ушланди

Нурафшон шаҳрида сифатсиз гўшт сотувчилар ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ИИБнинг Нурафшон шаҳар бўлимлари томонидан тезкор тадбир ўтказилди.

Унда фуқаролар З.Ю. ва Н.Х.лар олдиндан тил бириктириб истеъмолга яроқлилиги тўғрисида маълумотномаси бўлмаган 50 кг гўштни ҳар бир килосини 42 минг сўмдан ҳисоблаб жами 2,1 млн сўмга фуқарога сотаётган вақтида ушланиб, тадбир жараёнида З.Ю.га қарашли уйнинг омборхонасида ташкил этилган яширин цехдан 386 кг сифатсиз гўшт ашёвий далил сифатида олинган.  

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 186-моддаси (хавфсизлик талабларига жавоб бермайдиган товарларни ўтказиш мақсадини кўзлаб ишлаб чиқариш, сақлаш, ташиш ёхуд ўтказиш, ишлар бажариш ёки хизматлар кўрсатиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг