Президент фармони билан Нурдинжон Исмоиловга фахрий унвон берилди
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 19 январдаги фармони билан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикери Нурдинжон Исмоиловга «Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган юрист» фахрий унвони берилди. Бу ҳақда парламент қуйи палатаси расмий веб-сайтида маълум қилинди.
60 ёшни қарши олган Н.Исмоиловнинг давлат органларидаги кўп йиллик самарали фаолияти, мамлакатимизда қонун ижодкорлиги, суд-ҳуқуқ тизимини такомиллаштириш, давлат ва жамият ривожига оид қонун лойиҳаларини ишлаб чиқиш, парламент назоратининг самарали механизмларини жорий этиш, аҳоли билан бевосита мулоқот асосида жамоатчилик фикри, жойлардаги ҳақиқий аҳволини чуқур ўрганиш, халқимиз манфаатлари ва фаровонлигини таъминлаш, кенг кўламли ислоҳотлар ижросини рўёбга чиқариш борасидаги катта хизматлари муносиб баҳоланиб, давлатимизнинг юксак унвони билан тақдирланди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter